Фориш… Эгизбулоқ…

Фориш туман Эгизбулоқ қишлоғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Фориш туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари  томонидан Маҳаллий аҳамиятдаги 4Н1234 автомобил йўлининг 0-4 км ларида ҳамда 26-кўчанинг 0.39 км узунликдаги қисмини асфалт қопламасини ётқизишга тайёргарлик ишлари тўлалигича бажарилди. 1.8 км узунликда латок ётқизиш ишлари ва узунлиги 3.1 км бўлган пиёдалар йўлаги (тротуар) қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 1.2 км узунликдаги йўлни 60 та қуёш батареяларида ёритиш чироқлари билан жихозлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, жами 26 км умумий узунликдаги 32 та ички кўчаларни тўлиқ қум-шағаллаштириш ишлари бажарилди.

Shuningdek

More From Author