Ҳуқуқий онг юксалса, жамият тараққиётига йўл очилади

Estimated read time 0 min read

Шу мавзуда Жиззах вилоят автомобил йўллари бош бошқармасида бошқарма бошлиғи Х.Рахматов ва Юристконсульт Юсуф Камолов бошчилигида ҳуқуқий тарғибот учрашуви ташкил этилди. Учрашувда тизим корхоналари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.
Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, ушбу жараёнда иштирок этиш фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юқори бўлишини тақозо этмоқда. Зеро, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳамда масъулиятини пухта билиши, буни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамоғи лозим. Фуқароларимизнинг дунёқараши, тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши ҳуқуқий маданият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Жиззах вилоят
Автомобиль йўллари
бош бошқармаси
Матбуот хизмати

You May Also Like

More From Author

+ There are no comments

Add yours